Вазирлар Маҳкамасининг халқаро мавқега эга чет тилларини билиш даражасини аниқлаш, имтиҳонлардан юқори натижаларни қайд этган ёшларга имтиҳон харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга асосан, 1 майдан бошлаб IELTS -7 ва ундан юқори, TOEFL-95 ва ундан юқори, GMAT -75 перcэнтиле ва ундан юқори, GRЕ -75 перcэнтиле ва ундан юқори, SAT-1200 ва ундан юқори натижани қайд этганда имтиҳон учун сарфланган Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб эса қўшимча 13 турдаги (инглиз, немис, француз, испан, итальян, турк, корейс, япон, хитой, араб, рус тиллари бўйича) халқаро мавқеига эга, чет тилларини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлардан юқори натижаларни қайд этган ёшларга ҳам айнан шундай имконият тақдим этилади.