Олимлар ҳаво ифлосланган ҳудудларда коронавирус билан касалланиш ҳолатларига ва у ерда жойлашган шифохоналарнинг жиҳозланишига кўпроқ эътибор қаратишга чақирмоқда.

Тадқиқотлар ҳаводаги ифлослантирувчи заррачалар таъсири инфекциялар ва касалхонага тушиш сонини тахминан 10%га, ўлим кўрсаткичларини 15%га оширади. Масалан, Европа мамлакатлари, АҚШ ва Хитойда ифлосланган ҳаво пандемия билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштираётгани борасида далиллар кўпаяётгани кузатилмоқда.

Аввалроқ Ҳарвард университети олимлари ҳавоси ифлосланган ҳудудларда коронавирусдан ўлим даражаси юқори бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди. Хусусан, хавфли заррачалардан доимий нафас олиш туфайли организм заифлашади, ўпка ҳолати ёмонлашади ва касалликнинг оғир аломатларига олиб келади .