Мазкур ҳолат тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов маълум қилди.

Ҳайдовчи Ҳ.А. га нисбатан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида” ги қонунига мувофиқ, ходимларга, жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун жисмоний куч, махсус техника воситалари ёҳуд қурол ишлатиш ваколати берилган.