Президентнинг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-82-сон қарори билан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган.

Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари:

“Мурувват” ва “Саховат” интернат-уйларида, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ҳамда панционатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;

аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишни таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;

етим болаларни уй-жой билан таъминлаш;

болалар уйлари ва “Меҳрибонлик” уйлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам хизматларини молиялаштириш ва бошқалар.

Ҳужжатда, шунингдек Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида “Ахборот технологиялари маркази” давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган. Марказда қуйидаги вазифалар юклатилган:

ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;

серверлар, компьютер ускуналари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;

Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

“Саll-марказ” фаолиятини ташкил этиш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги Низом;

жамғарма ижроия дирекциясининг тузилиши.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2023 йил 29 декабрдан кучга кирган, деб хабар беради “Norma”.