Учқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари ҳамда тумандаги иқтидорли ўқувчилари билан Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти, Шамалдисай туманидаги Фрунзе номидаги 8-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари иштирокида ZOOM дастури орқали «Келажакдаги касбим» мавзусида халқаро семинар ўтказилди.

Мактаб директори Акбермет Азимқулова, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Милена Кажормалиева, ташкилотчи Олеся Усенбаева, ижтимоий соҳа педагоги Токтобубу Качкинбаева, мактабнинг 10- ва 11-синф ўқувчилари ZOOM дастури орқали семинарда иштирок этишди.

Семинар давомида ўқувчиларимиз рус ва инглиз тилида онлайн суҳбатлашдилар, бир-бирлари билан фикр алмашдилар. Фан ва таълим соҳасидаги изчил ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Мулоқот сўнгида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни фаоллаштириш, келгусида икки томоннинг мавжуд салоҳиятидан унумли фойдаланиш ҳисобига ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.