Келажакда ундан Марс сайёрасининг мураккаб ландшафтларини тадқиқ этишда фойдаланиш режалаштирилган.
У бошқа роверларга қараганда муайян устунликларга эга. Гап шундаки, мазкур аппарат зарурат туғилганида иккига ажралиш имкониятига эга. Мазкур жараёнда марсоход-трансформернинг бир қисми жойида қолиб, ажралган иккинчи бўлаги мустақил равишда ҳаракатланиб, унга юклатилган вазифаларни бажаради.
Шунда ҳам ҳар иккала қисм тўлиқ ажралмайди — маълум бир масофага қадар чўзиладиган симлар уларни бир-биридан тўлиқ ажралиб кетишининг олдини олади. Ажралган қисм ўз вазифасини бажарганидан сўнг ўша сим ёрдамида аввалги жойига қайтиб келади ва биринчи қисмга боғланади.
NASA марсоходни синовдан ўтказди ҳамда унинг анча самарали экани ўз исботини топди.