Бугун Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод қишлоғи 26-ўрта мактабда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  “Илҳақ" фильми ижодкорлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда мактаб маъмурияти, ўқитувчи ва ўқувчилар, жамоатчилик фаоллари, Тошкент вилояти Ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди. Учрашув давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими, фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов, бош рол ижрочиларидан бири актёр Илҳом Содиқов ҳамда ёзувчи Алиназар Эгамназаровлар билан ижодий суҳбат бўлиб ўтди. 

 Шунингдек, катнашчилар учун  “Илҳақ" фильми намойиш этилиб, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фильм ҳақидаги фикрлари тингланди.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати