Қувонарлиси, якуний рейтинг натижаларига кўра илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди:

Аёллар

Зиёда Исоқова (-47 кг)

Гулжаной Наимова (+65 кг)

Эркаклар

Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг)

Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)

Асад Тоштемиров (-80 кг)

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан иштирок этган эди.