Республика таълим маркази матбуот хизматининг хабар беришича, аввал ҳеч қачон кўриш имконияти чекланган ўқувчилар учун бундай катта ҳажмда дарсликлар чоп этилмаган.
Илгари кўзи ожиз ўқувчиларимиз учун чоп этилаётган Брайль дарсликларида расмлар сўз орқали ифодаланган. Бу йилги ўзгартиришлардан бири, ушбу дарсликларга бўртма шаклдаги расмлар ва хариталарнинг киритилишидир.
Шунингдек, илк бор 10 ва 11-синфлар учун 9 номдаги брайль дарсликлари ҳамда кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун 4 номдаги янги дарсликлар тайёрланмоқда.