Авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг “Asialuxe Travel” туроператори билан ҳамкорлиги натижасида йўловчилар учун Тошкент – Аланя – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди.

Парвозларни таъминлаш учун Uzbekistan Airways авиакомпанияси барча зарур рухсатномаларни олди, парвоз экипажи эса ушбу ҳудудда ва белгиланган аэропортда парвозларни амалга ошириш учун тўлиқ малакавий тайёргарликдан ўтказилди, — дейилади хабарда.