Ҳуқуқий маслаҳат марказларини очиш федерациянинг шундай лойиҳаларидан биридир.

Бундай марказларни республикамизнинг турли ҳудудида жойлашган бозорлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиш режалаштирилган. Айни ушбу лойиҳани амалиётга татбиқ этиш бўйича федерация раҳбарияти томонидан босқичма-босқич зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов бугун Қарши шаҳридаги "Ерқўрғон" деҳқон бозори МЧЖ раиси Ж.Халилов билан учрашиб, ҳуқуқий маслаҳат марказлари қурилиши борасида ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Эътиборли жиҳати шундаки, учрашув давомида воҳадаги биринчи ҳуқуқий маслаҳат маркази Қарши шаҳридаги "Ерқўрғон" деҳқон бозорида ташкил этилиши ҳақида келишиб олинди.