Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Китоб ва мутолаа ҳафталиги” доирасида “Китоб. Кутубхона. Китобхон” мавзусида оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари ва журналистика йўналиши талабалари иштирок этди.
Ушбу форматда илк бор ташкил этилган тадбирда сўнгги пайтларда жамоатчилик орасида тарқалган кутубхона билан боғлиқ турли муаммо, мунозарали саволлар, хусусан, кутубхонада ўрнатилган тартиб-қоидаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Мулоқот давомида мутасаддилар томонидан кутубхона тартиб-интизомининг қатъий назорати айрим фойдаланувчиларнинг китобга зарар бериши, рухсатсиз олиб кетиши, мутолаа маданиятининг етишмаслиги билан боғлиқлиги очиқланди.
Шунингдек, китобхонликни тизимли ташкил қилиш, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди. ОАВ ва талабаларнинг кутубхона фаолияти билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб берилди.