Олий таълимдан кейинги таълим тизимида қуйидагилар Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида амалга оширилади:

қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш;

ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш;

фаолият самарадорлигини мониторинг қилиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Илмий нашрлар бўйича миллий базанинг электрон платформаси ташкил этилади.

2021 йил якунига қадар Миллий базага республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шаклдаги матнлари киритилади.