Давлатчилигимиз асрий илдизларининг яққол ифодаси бўлган бу қадимий маданият ошиёни ўзининг бой конлари (олтин, кумуш, мис, феруза ва ҳ.к.) билан бутун Шарқда машҳур бўлган. Бу ҳудудда миллий ҳунармандчилик, боғдорчилик кенг ривожланиб, Буюк Ипак Йўли маданиятида алоҳида ўрин тутган.

Бу бебаҳо тарихни халқимизга, бугуннинг ёшларига етказиш мақсадида анъанавий “Илоқ” этнографик фестивали ўтказилади.

Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, Оҳангарон тумани ҳокимлиги, Ўзбек миллий қўғирчоқ театри, “ZOOM-Proyekt” журнали ҳамкорлигида, Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат Фондининг ғояси билан бешинчи марта ўтказилиши кутилаётган “Илоқ” этнографик фестивалига барчангизни таклиф этамиз.

Мазкур фестивал қадимги Илоқ давлатининг тарихий урф-одатлари, одамларнинг яшаш тарзи, маданиятидан дарак бериб, унда фольклор ансамбллар, дорбозларнинг чиқишлари, театр усталарининг бадиий маҳоратлари намойиш этилади. Концерт дастурлари, қолаверса, гастро, этно, спорт туризм имкониятларидан фестивал меҳмонлари баҳраманд бўладилар.

Мазкур фестивал 2022 йил 3 июнь куни соат 10:00 да Оҳангарон тумани Ўрғозсой қишлоғида ўтказилади, дея хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.