Хусусан, бундай шахсий маълумотлар асосида келиб чиқиши номаълум бўлган уяли алоқа воситалари UZIMEI мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими орқали рўйхатга қўйилаётгани ҳақидаги мурожаатлар сони ортиб бормоқда.
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК (UZIMEI)га мобил қурилмаларнинг идентификация кодларини рўйхатга олиш, вазирлик ва идоралар ҳамда телекоммуникация операторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш вазифаси юклатилган.
Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойида Ички ишлар вазирлиги UZIMEI масъул ходимлари иштирокида мухокамалар ўтказди, муаммоларни бартараф этиш ва тезкор чоралар кўриш тадбирлари белгилаб олинди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 46-2-моддасига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирилиб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ғаразли ёки бошқача паст ниятларда, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилса, ёхуд оғир оқибатларга сабаб бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1412-моддасига асосан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мисол: 2020 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси Андижон вилояти ИИБ ходимлари билан биргаликда Андижон шаҳрида ўтказган тезкор тадбирларда юқорида қайд этилган ноқонуний ҳаракатларни этган уч нафар шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 1412-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов якуни бўйича қарор қабул қилиниб, ушбу фуқароларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, фуқаро банк филиалидан ўзининг номига берилган 5 та пластик картадаги пул маблағларидан «UZPAYNET» МЧЖ орқали жами 2158 дона уяли алоқа воситасини қонунга хилоф равишда «Мобил қурилмаларини рўйхатга олиш тизими»да қайд этишда фойдаланган. Ушбу ҳолатда гумон қилинувчилар жуда кўп сонли бўлиб, 3115 дона уяли алоқа воситаси Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга божхона назоратини четлаб, айланма йўллар билан олиб кирилган.
Айни вақтда мазкур ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонуний чора кўриш юзасидан Ички ишлар органлари томонидан кенг доирада тадбирлар давом эттирилмоқда.