Республика карлар спорт федерацияси бош котиби ва Олмазор тумани Халқ таълими бўлими мудири иштирокида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган ёшлар ўз тенгқурлари билан турли ёш тоифаларида қизғин баҳсга киришди.

Ўғил-қизлар беллашув давомида шахмат бўйича билимларини янада бойитишга муваффақ бўлмоқда, дейди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.