Танлов икки босқичда ташкил этилади:
- биринчи олий таълим муассасаси босқичи;
- республика финал босқичи.
Танловнинг олий таълим муассаси босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ғолиблар олий таълим муассасаси ректоратининг фахрий ёрлиғи ҳамда тегишли равишда 1-ўрин соҳиби БҲМнинг 10 баробари, 2-ўрин 8 баробари ва 3-ўрин 6 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилади.
Республика босқичининг 1-ўрин соҳиби эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг махсус дипломи ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.