Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Карлар жамияти ҳамда Кўзи ожизлар жамияти шунингдек, ушбу йўналишдаги халқаро ташкилотларнинг соҳага тааллуқли мутахассислари иштирок этди.
Муҳокама давомида қарорни такомиллаштириш орқали кўришида ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларга янада қулайликлар яратиш юзасидан мутахасислар билан фикр алмашилди. Лойиҳа юзасидан билдирилган таклифлар ушбу қарор лойиҳасида инобатга олиниши келишиб олинди.