Бугун Тошкент тиббиёт академияси Симуляцион ўқитиш марказида даволаш факультети талабаларининг ЯДА ОСКИ (объектив тизимлаштирилган клиник имтиҳон) босқичи олиб борилмоқда.
ЯДАнинг биринчи босқичи тест синовлари тарзида ТТА тест марказида имтиҳон раиси ва камералар кузатуви остида адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилди. Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган талабалар иккинчи босқич — ОСКИга киритилдилар.
ОСКИ жараёнида симуляторлар ва иммитацион технологиялардан фойдаланишнинг қулайлиги ўз исботини топди. Муваффақиятли таълим олишнинг калити сифатида амалга тобора чуқурроқ кириб бораётган мазкур услуб эгалланган билим ва орттирилган тажрибаларга таяниб, амалий кўникмаларни ривожлантиришда функционал ўқув-методик марказларнинг ўрни нақадар муҳимлигини яна бир бор исботлади. Имтиҳонларда инсон омилини камайтириш, шаффофликка риоя қилишда ушбу усулнинг афзалликлари катта албатта. Даволаш факультетини 2020-2021 ўқув йилларида 320 нафар талабалар битиришади.