Индонезия парламенти парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси раисининг ўринбосари Мардани Али Сера бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, ташрифнинг асосий мақсади Самарқанднинг муқаддас зиёратгоҳлари билан танишишдан иборат.
Меҳмонлар Самарқанддаги зиёратгоҳларда, жумладан, Имом ал-Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлишди. Зиёратчилар Самарқанднинг қадимий тарихий ва маданий ёдгорликларидан катта таассуротлар олишди.