Бу ҳақда Индонезия оммавий ахборот воситалари Миллий табиий офатларни бошқариш агентлигига таяниб хабар берди.
“Шуни таъкидлаш керакки, зилзила оқибатида ҳалок бўлган 100 киши жиддий жароҳатлар олган ва тиббий муассасаларда даволанганди. Бироқ, уларни қутқариб бўлмади”, деб таъкидлади агентлик.
Зилзила оқибатида 1603 киши жароҳат олди ва 180 327 киши қочқинлар лагерларида жойлашишга мажбур бўлди.
15 июнь куни содир бўлган зилзиладан бери 6409 та афтершок қайд этилган. Улардан энг кучлиси 6,2 магнитудали эди, деб хабар берди report.az.