Ноттингем университети (Буюк Британия) мутахассислари гуруҳи касалхоналар учун инфекцияларга чидамли пластик дезинфекциялаш воситасини ишлаб чиқди.

Ишлаб чиқариш жараёнида кенг тарқалган антисептик хлоргексидин ишлатилди, кейинчалик полимер акрилонитрилбутадиенстирол (ABS) ишлатилди. Тадқиқотчилар янги воситанинг самарадорлигини молекуляр даражада синаб кўриш учун иккиламчи ион масса спектрометриясидан (TOF-SIMS) фойдаланганишди.

Улар мазкур материал микробларни тезда бартараф этишини аниқлашди (30 дақиқа ичида). Шу билан бирга, 45 дақиқадан кейин ҳам юзалар стерил ҳолатини сақлаб қолди. Ишланма SARS-COV-2 га қарши самарали эканлигини исботлади: 30 дақиқадан сўнг жонли вирус зарралари аниқланмади, деб хабар беради lenta.ru.