БМТ вакиллари Ўзбекистонни БМТнинг 6 та асосий органларидан бири ҳисобланган иқтисодий ва илмий кенгашига (ECOSOS) аъзо бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу ташкилотга аъзолик Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммоларни ечишда энг илғор халқаро илм-фан ва технологиялар бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш имконини беради.
Жумладан, иқтисодиётни диверсификация қилиш, яшил технологияларни кенг жорий қилиш, хавфсиз сув ва санитарияни таъминлашда илғор инновацион технологияларни жорий қилиш ва соҳа мутахассислари малакасини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Савдо ва тараққиёт конференцияси кўмагида қишлоқ хўжалигида сунъий йўлдош технологияларини жорий қилиш, логистика тизимини такомиллаштириш ва технопаркларни бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва кадрлар малакасини ошириш дастурини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.