Бугунги кунга қадар вазирлик томонидан Яккасарой туманидаги 7 та маҳалладаги уйларнинг атрофлари ободонлаштиришга 98 та ҳашарчилар жалб қилинди, 19 тонна ҳажмда ахлат чиқиндилари, шох-шаббалар чиқариб ташланди, 16 та махсус техникани жалб қилинди. Шу билан бирга мазкур маҳаллалардаги 62 дан зиёд дарахтларга шакл берилди ва оқланди.

Ракат маҳалласи маъмурий биносида «Инновация техномаркази»ни ташкил этиш мақсадида компьютер ва мебеллар билан жиҳозланди.

Муқимий маҳалласида жойлашган 144-сонли умумий ўрта таълим мактабига мактабда мавжуд бўлмаган ва ёшлар учун зарур бўлган спорт анжомлари (волейбол, баскетбол коптоклари, стол тенниси анжомлари ва бошқалар) 500 та китоб ҳамда дивайзерлар тақдим этилди.

"Темир дафтар"га киритилган 8 та фуқарога, "Аёллар дафтари"га киритилган 3 та фуқарога ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 2 та фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.Шунингдек, 2 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларга жами 58 миллион сўмлик кредит ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

5 та ташаббус ҳамда "Ёшлар билан 100 кун" лойиҳаси доирасида умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи ёшлари билан "Вазир соати"ни ўтказиб, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга интерактив карталар, дивайзерлар ва китоблар тақдим этилди.

Вазирлик томонидан "Технобус" технологик мобил таълим платформаси Муқимий МФЙда жойлашган 144-сонли, Мерос МФЙда жойлашган 100-сонли ҳамда Ракатбоши МФЙда жойлашган 73-сонли умумий ўрта таълим мактабларига олиб борилди ва 200 нафар мактаб ўқувчилари платформа билан яқиндан танишди ҳамда вазирликнинг масъул ходимлари томонидан ўқувчиларга робототехника, юқори технологиялар ҳамда инновацион фаолиятга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.