Inouye телескопи Гавайидаги Мауи оролида жойлашган. У олимларга Қуёшнинг магнит майдонлари ва магнит бўронлари сабабларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам берадиган “мисли кўрилмаган тафсилотлар асосида” фотосуратлар олиш имкониятига эга.

Телескоп яқинда ўрнатилди ва ишга тушириш босқичида. Янги тасвирларда Қуёшнинг турли нуқталари ва сокин ҳудудлари акс этган. Уларни яратиш учун кенг полосали сканер (VBI) ишлатилган.

Қуёш “доғлари” – бу фотосфера орқали кучли магнит майдонлар юзага келадиган, Қуёш юзасидаги қоронғу ва нисбатан совуқ ҳудудлардир. Қуёшдаги “доғлар” сони Қуёш фаоллигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

Айни пайтда Қуёш 2025 йилнинг июлига қадар давом этадиган янги фаоллик даврига кирмоқда. Шунгача унинг юзасида “доғлар” тобора кўпайиб боради, деб хабар беради mir24.tv.