Жумладан, қарорда:
– трансплантология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
– юқори технологик трансплантация амалиётларини амалга ошириш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;
– хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илмий ташкилотлари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш;
– трансплантология йўналишида малакали илмий кадрларни тайёрлашга кўмаклашиш Хирургия марказининг қўшимча вазифалари этиб белгиланган.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, Хирургия марказида базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.
Хирургия маркази эса ушбу кафедрада ўқитилаётган бакалаврлар, клиник ординаторлар ва магистрлар учун асосий клиник базага айлантирилади.