Шол бўлиб қолган аёл дунёда биринчи марта “гапира” олди. Бунга рақамли аватар имкон берди.
Янги технология мия юзасида майда электродлардан фойдаланиши ва кўзни кузатувчи синтезаторлардан тезроқ эканлиги айтилмоқда. Шундай қилиб, у мия сигналларини тил ва юз ифодаларига айлантиради.
“Янги технология миянинг тил ва юз ҳаракатини бошқарадиган қисмидаги электр фаоллигини аниқлаш учун мия юзасига имплантация қилинган кичик электродлардан фойдаланади. Бу сигналлар бевосита рақамли аватарнинг нутқи ва юз ифодаларига, жумладан табассумида ўз ифодасини топади. “Бизнинг мақсадимиз – бошқалар билан мулоқот қилишнинг энг табиий усули бўлган тўлиқ, мужассамлашган мулоқот усулини тиклаш”, деди Сан-Франсискодаги Калифорния университетида иш олиб борган профессор Эдвард Чанг.
Тадқиқот натижаларига кўра, олимлар жамоаси мия юзасига нутқ учун жуда муҳим бўлган ҳудудга 253 электроддан иборат қоғоздек юпқа тўртбурчак қурилмани жойлаштирди. Электродлар мия сигналларини ушлаб қолди, тил, жағ, ҳалқум ва юздаги мушакларни назорат қилди.
Компьютер 39 хил товушни эслаб қолди ва сигналларни тушунарли жумлаларга айлантириш учун Chat GPT услубидаги тил моделидан фойдаланилди, деб хабар беради korrespondent.net.