Йиғилишда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тўқимачилик, электротехника, кимё, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, фармацевтика, автомобилсозлик, мебель ва заргарлик саноати, қишлоқ хўжалиги қайта ишлаш, ҳунармандчилик, ипакчилик тармоғи, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янада кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тўқимачилик, электротехника, чарм-пойабзал, фармацевтика, автомобилсозлик ва заргарлик саноати, ипакчилик тармоғи, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги ишларни янада кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ҳар бир алоҳида тармоқ доирасида юқори иқтисодий самарага эга бўлган ва тармоқ ичида ҳамда тармоқлараро кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва юқори сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаш вазифалари қўйилди.

Яқин вақт ичида тармоқ бирлашмалари раҳбарлари тармоқларнинг ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни аниқлайдилар ва маълум бўлган муаммоларнинг аниқ ечимларини ўз ичига олган, шунингдек, тармоқларни ривожлантиришга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқадилар.

Хўжалик бирлашмалари раҳбарлари қисқа муддатларда тармоқларнинг бугунги ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни аниқлайди ҳамда аниқланган муаммоларнинг аниқ ечимларини ўз ичига олган ушбу тармоқларни ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади.

Мутасадди раҳбарларга экспорт ҳажмларининг қўшимча ўсишини таъминлаш учун қўшимча захираларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, тармоқлар кесимида Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари ижроси танқидий кўриб чиқилди. Тасдиқланган лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш ва тегишли ишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга топшириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга белгиланган вазифалар доирасида қўшимча манзилли топшириқлар берилди.