- Университет Ўзбекистон Республикаси, шунингдек Марказий Осиё минтақасида туризм соҳасидаги биринчи халқаро даражадаги университет ҳисобланади;
- Университетнинг 70 фоиз ўқитувчилари – йирик хорижий олий ўқув юртларида таълим олган мутахассислар;
- Тегишли мутахассисликлар бўйича барча фанлар инглиз тилида ўқитилади;
- Таълим жараёни ақлли (смарт) технологияларга асосланган;
- Талабалар бой ва замонавий кутубхонада ўз билимларини бойитади;
- Университет туризм соҳасида дунёнинг етакчи мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этмоқда;
- Университет қатор (АҚШ, Хитой, Италия, Сингапур, Ҳиндистон, Индонезия, Туркия, Россия, Франция ва Канада) мамлакатларнинг туризм соҳасидаги энг таниқли олийгоҳлари билан ҳамкорлик қилади;
- Университет талабалари маданий ҳордиқ чиқаришлари учун барча қулайликлар мавжуд: шахмат майдончалари, кутубхонанинг «Релах & Реад» зонаси, сузиш ҳавзаси, спорт зали ва б.;
- Талабаларни меҳмонхона ва ресторан иши билан яқинроқ таништириш учун университетда махсус амалиёт ҳудуди мавжуд;
- «Ипак йўли» туризм халқаро университетига ўқишга кирган талабалар сифатли таълим олишга ва, энг муҳими, туризм соҳасида профессионал мутахассис бўлишига кафолат берилади.
«Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳақида 10 факт
Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳақида 10 та фактни эълон қилди.
Bloomberg: Демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритмоқда
- Шерзод Шерматов: «Ҳозир маълумотлар тарқалмагани эртага ҳам бундай ҳолат бўлмаслигига кафолат эмас»
- Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга 900 млрд сўмдан зиёд зарар етказилган
- Дунё оналари туғруқни қандай баҳолайди?
- Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди
- Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги ачинарли аҳволга келиб қолган мактаб ва боғчани бориб кўрди