Туризм соҳасида магистрлик дипломлари икки йил давомида туризм соҳасида 3 та таълим йўналиши (Management (International Hospitality and Tourism Management), Management (Tourism, Hotel & Event Management) ва Tourism Economics and Management) доирасида фаолият юритадиган ўқув дастурлари бўйича таҳсил олган 21 нафар битирувчини олди.
Битирувчиларга дипломларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири, «Ипак йўли» туризм халқаро университети ректори А.А.Абдуҳакимов топширди.
Мазкур тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш бўйича ўринбосари Ботиржон Нуруллаев шунингдек хорижий меҳмонлар иштирок этдилар.
Тантанали тадбир дастурида нафақат магистрантларга дипломларни топшириш маросими, балки битирувчилар ўзлари тайёрлаган жавоб сўзлари ва тилакларини изҳор этишди.
Шуни таъкидлаш жоизки, (COVID-19) коронавирус инфекциясининг тарқалишининг кейинги тўлқини шароитида дипломларни тақдим этиш барча зарур санитария тадбирлари, шу жумладан ниқоб тақиш талаби ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.