Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Фильмни суратга олган ижодий гуруҳ сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроевлардан иборат.

Кинофестиваль 2015 йилдан буён ҳар йили АҚШда ўтказилиб келинади. Унда Осиё минтақасининг энг сара фильмлари иштирок этади.