Жорий йилда пиллачиликни ривожлантиришга оид жами қиймати 2,75 млн долларлик 6 та йирик лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Улардан 2 таси чуқур қайта ишлашга (1,15 миллион доллар "Jayhun silk" МЧЖ, “To'rtko'l silk Carpets” МЧЖ, "Bustan silk" МЧЖ), 2 таси янги кластерлар (1,0 миллион доллар "KKR IPAK CLUSTER" МЧЖ, “Turtkul Silk Carpets” МЧЖ ), 2 таси модернизация қилинади (0,6 миллион доллар).

Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида республика бўйича 885 тонна пилла етиштирилади. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикасининг ўзида тўлиқ маҳаллий уруғ етиштиришга муваффақ бўлинди. Республикада тўрт мавсумда 16 минг 160 қути пилла боқилади. Ҳозирга қадар 13 000 қути пилла етиштирилди, 3160 қути 3-4 мавсум учун олиб келиниши режалаштирилган.

Соҳада амалга оширилган ислоҳотлар самараси ўлароқ, Қорақалпоғистон Республикасида биргина пиллачилик тармоғида умумий миқдорда 48 минг 535 нафар аҳолини иш билан таъминланади. Шундан 3 минг 645 нафари доимий, 44 890 нафари мавсумий ишчиларни ташкил этади.

Бугунги кунда республикада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2 миллион 260 мингдан зиёд тут кўчати экиб бўлинди. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 6 миллион 600 мингга етказиш режалаштирилган.