Кейинги пайтларда ўқитувчи ва шифокорларга яратилаётган имкониятлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Зеро, мазкур соҳа вакиллари жамиятдаги фаолликлари, ўзига хос мавқеи билан бошқа соҳа вакилларидан ажралиб туришади.

“Ипотека банк” матбуот хизматининг маълум қилишича, ўқитувчи ва мураббийлар, шифокор ва ҳамширалар учун 4 йиллик автокредит жорий этилади. Қайд этилишича, ўқитувчи ва мураббийлар, шифокор ва ҳамшираларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган “Фидокор” автокредити бўйича ўзгаришлар киритилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимидаги муассасалар ходимлари учун 15 мартдан бошлаб “Фидокор” автокредити: муддати  48 ойгача, йиллик устама ҳақи 22 фоиз, бошланғич бадали 30 фоиз шарти билан тақдим этилади.