Каттақўрғон шаҳрида 2021 йил январь-май ойларида бозор хизматлари қуйидагича қайд этилди:

Хизматлар ҳажми жами 156,8 миллиард сўмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,1 фоизни ташкил этди.

Шундан:

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 8,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,1 фоизни;

молиявий хизматлар ҳажми 11,1 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123,4 фоизни;

транспорт хизматлари ҳажми 45,2 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,4 фоизни;

яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 5,2 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,0 фоизни;

савдо хизматлари ҳажми 53,4 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,5 фоизни;

кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 5,3 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 125,4 фоизни;

таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 141,4 фоизни;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 1,8 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,8 фоизни;

ижара хизматлари ҳажми 6,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 145,5 фоизни;

компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 5,2 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 136,9 фоизни;

шахсий хизматлар ҳажми 8,4 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 126,2 фоизни;

меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар ҳажми 0,14 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57,1 фоизни;

бошқа хизматлар ҳажми 3,1 миллиард сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93,8 фоизни ташкил этди.

М.Муминов,

 Каттақурғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи