Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил январь-февраль ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) янги ташкил этилган корхоналар сони:
савдода – 6 150 та;
саноатда – 3 570 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 3 142 та;
қурилишда – 1 251 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 1 048 та;
ахборот ва алоқада – 477 та;
ташиш ва сақлашда – 467 та;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда – 294 та;
бошқа соҳаларда – 2 166 тани ташкил этган.