Тадбирда Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. Термиз шаҳарда субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси масъул котиблигидан фойдаланиб, фуқаро Н.га уй-жой олиш мақсадида субсидия ажратилиши учун якуний хабарнома бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб, муқаддам 1 млн сўмини олиб, қолган 2 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.