Россиянинг "IrAero" авиакомпанияси "Самарқанд" халқаро аэропортидан Татаристон пойтахти — Қозон шаҳрига янги йўналиш очди.
20 сентябрдан бошлаб Самарқандга ва ортга рейслар ҳафтада бир марта сешанба кунлари амалга оширилади. Октябрь ойи охиригача 2022 йил баҳор-ёз мавсуми доирасида самолётлар Самарқанддан Қозонга маҳаллий вақт билан соат 18:30да парвоз қилади.
Йўловчиларни ташиш Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади.
Бир йўналишдаги парвоз вақти 3 соат 40 минут.
"IrAero" авиакомпанияси — 1999 йилда ташкил этилган ва Иркутск халқаро аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси ҳисобланади.
Компания парки Аирбус А319, Супержет 100, Бомбардиер CРЖ-200ЛР каби самолётлардан, шунингдек, Антонов йўловчи ва юк ташувчи самолётларидан иборат