Бугун Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон периферияси таъсир этиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ - 2 даража илиқ атрофида, айрим жойларда 2 даража совуқгача бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Кечалари ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқгача, кундуз кунлари 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуқгача атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.
Республика йўлларида айрим жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.