Биргина, жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида бўлим томонидан фуқаролар фойдасига 37 та ҳолатда 84 млн сўм иш ҳақи қарзлари ундирилиб, ундирувчиларнинг қонуний ҳуқуқлари тикланди.
“Норин пахта тозалаш” АЖ дан фуқаролар манфаатига иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатлари олиб борилди. Натижада 71 млн. сўм иш ҳақи ундирилиб, ижро хужжати амалда тамомланишига эришилди.
Бўлим томонидан бу йўналишдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш доимий назоратда.
Бобур Сайдуллаев,
МИБ Норин туман бўлими бошлиғи ўринбосари