Мақсад – экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси доирасида корхоналар фаолияти билан танишиш, муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш йўлларини топишдир.

Ташриф буюрилган корхоналардан бири — Наманган вилоятидаги ART SOFT TEX корхонаси. 2023 йилда ишга туширилган ушбу корхона тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йиллик қуввати — 3,4 миллион дона тайёр маҳсулот. Бу ерда 1 000 киши иш билан таъминланган, уларнинг аксар қисми яқин атрофларда яшовчи аёллар. Очиқ мулоқотда тадбиркор ўз муаммолари ва ҳудуддаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлари билан ўртоқлашди. Ҳар бир кўтарилган масала юзасидан аниқ ечим ишлаб чиқилиб, аниқ муддатлар ва масъул ижрочилар белгилаб олинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.