Иштихон туманлараро иқтисодий судининг қарздор Иштихон туман Фермерлар кенгашидан ундирувчи “Ўзбекистон почтаси” акционерлик жамияти фойдасига 71 миллион 147 минг сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Иштихон туман Фермерлар кенгашининг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган.
Қарздор Иштихон туман Фермерлар кенгашига тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Иштихон туман Фермерлар кенгашидан ундирувчи “Ўзбекистон почтаси” АЖ фойдасига 71 миллион 147 минг сўм қарздорлик ундириб берилди.
Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими