Чунки қишки иситиш мавсумида ноқонуний қўлбола иситиш жиҳозларидан фойдаланиш ва шу орқали пайдо бўлаётган ис газидан инсонларнинг заҳарланиш ҳолатлари юзага келиши эхтимоли кўпроқ. Жумладан, ўзимга бириктирилган худудда 1 минг 42 та ховли-хонадон, 1 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та врачлик пункти, 1 та санъат мактаби, 85 та савдо маскани хамда 3 та овқатланиш мажмуалари мавжуд бўлиб, ушбу худудда 4 ярим минг нафарга яқин ахоли истиқомат қилади. Биз хар куни хизмат давомида худуддаги ташкилотлар, тиббиёт ва таълим муассасаларидаги иситиш тизими ҳолатини ўрганиш билан бирга хонадонларга кириб аҳолининг иситиш печ ва дудбўронлардан қандай фойдаланаётганликларини назорат қилиб борамиз.
Худуддаги “Дўстлик” ҳамда “Соҳил” маҳалла фуқоролар йиғинлари еттилиги билан хамкорликда олиб бораётган бу йўналишдаги ишларимиз туфайли аҳолининг иситиш жихозларидан тўғри фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмалари ошиб бораяпти. Шу ўринда маълумотларга эътибор қаратсак, Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. Ис газидан уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан иситиладиган уйлар, дудбўронларни нотўғри ўрнатилган ҳолда тўлиб қолиши оқибатида инсонлар заҳарланиши мумкин. Бундан ташқари, газ печкасига келаётган газ оқимини озгина муддат тўхтаб ва яна узатилиши оқибатида ёнмаган газни хонадонга кириши ҳам ис газидан заҳарланиш ёки ёнғинларни келтириб чиқариши мумкин.
Шу боис фуқаролар газ печкаларидан фойдаланишда эътиборли бўлиши, ишга, ўқишга кетганда газ печларини ўчириб кетишлари мақсадга мувофиқдир.
Сардор ЭРГАШЕВ,
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар
бошқармаси Гулистон шаҳар Фавқулодда
вазиятлар бўлими инспектори,
кичик сержант