Қутловларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига ҳурмат-эҳтиром, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатимиз билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилиш тасдиқланган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний;
Кувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;
Кувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) бош директори Салим ал-Малик;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаши ҳамраиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келишда давом этмоқда.