Унга ўша турнирда украиналик Сергей Богачук рақиб бўлади. Айни пайтда томонлар жанг бўйича музокараларга киришгани маълум қилинди.

Бу ҳақида бокс инсайдери Фернандо Сабатини ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов (10-1-1) ўзининг сўнгги жангини 4 август куни америкалик Теренс Кроуфордга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.

Украиналик 29 ёшли Сергей Богачук (24-2-0) эса ўзининг охирги жангини Вержил Ортисга қарши ўтказиб, имкониятни бой берган эди.