Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилади.

“Исроил ҳарбийларининг ҳаракатлари 364 шифокорнинг ўлимига олиб келди, 126 та тез ёрдам машинаси зарбага учраб, яроқсиз ҳолга келиб қолди. Шунингдек, Исроил 155 та тиббиёт муассасасига зарба берди, бунинг натижасида камида 32 касалхона ва 53 тиббиёт маркази фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди, дейилади Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. Унинг қўшимча қилишича, Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган шифокорлар сони 269 нафарга етган, улар орасида Хон-Юнис ва шимолий туманлар касалхоналари бош шифокорлари ҳам бор.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг октябрь ойидан буён анклавда камида 30 534 киши ҳалок бўлган, 71 920 киши жароҳатланган, деб хабар беради tass.ru.