13 банддан иборат қарорга кўра, Исроил 60 кун ичида қўшни мамлакат жанубидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади, “Ҳизбуллоҳ” кучлари Литани дарёсидан шимолга чекиниши керак, жанубий чегара ҳудудида эса Ливан хавфсизлик кучлари ва мунтазам армия жойлашиб олади. Мамлакат жанубида яшовчи ливанликлар, сулҳ эълон қилинганидан сўнг, кўпчилиги харобага айланган уйларига қайтишни бошлади. The New York Times газетасининг Planet Labs томонидан сунъий йўлдошдан олинган суратлар таҳлилига асосланган ҳисоб-китобларига кўра, ноябрь ойи бошида Исроил мудофаа кучлари Ливанда, асосан, мамлакат жанубида ва Байрут атрофида мингдан ортиқ биноларни вайрон қилган. Майс ал-Жабал ва Мҳабиб каби баъзи қишлоқлар деярли вайрон қилинган. Исроил расмийлари уларнинг мақсади “Ҳизбуллоҳ”нинг бу қишлоқларда жойлаштирилган қурол-яроғ омборлари, плацдарм ва туннелларини ўз ичига олган ҳарбий инфратузилма эканини айтди. Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилни ўққа тутиши оқибатида ҳам катта вайронагарчиликлар кузатилмоқда, бироқ ҳозирча маҳаллий аҳолининг аксарияти сулҳ бузилиши ва жанговар ҳаракатларнинг қайта бошланишидан қўрқиб қайтишни истамаяпти, деб хабар беради meduza.io.
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда
26 ноябрь куни кечқурун Исроил ва Ливан ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузилганди.
Дипломатлар ёрдамида Беларусда алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтди
- Абитуриентлар 2026 йил 25 июльдан 8 августга қадар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлайдилар
- Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади
- Янги Андижонда 300 миллион долларлик йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
- Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
- Тошкентнинг Қори-Ниёзий ва Ниёзбек йўли кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати уч кунга қисман чекланади
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
- Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича махсус синовларнинг ўтиш баллари тасдиқланди
- Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари самарали музокаралар якунларини сарҳисоб қилдилар
- Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
- Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Беларусда бўлади
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади