"Исроил Давлатида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Исроил ҳудудида ёрдамга муҳтож, жабр кўрган, бедарак йўқолган ва мажбурий ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари бўйича Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига мурожаат қилишингизни ва хабар беришингизни сўраймиз.
Мурожаат учун телефон рақамлар: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076”, — дейилади мамлакатимиз дипломатик миссияси мурожаатида.
Элчихона маълумотларига кўра, Исроилда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади ва вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланади.