Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси маълум қилишича, ҳалок бўлган 62 ёшли Рустам Гуломов Ўзбекистонда туғилиб вояга етган. Бироқ у 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан.

Шундан сўнг у сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқаролигини олгани маълум қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида элчихонага хабар келиб тушмаган.

Айни пайтда Исроил ҳудудида вазият кескинлигича сақланиб қолаётгани таъкидланиб, ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки доимий яшаб келаётган ватандошлар огоҳлантириш сигналларига жиддий муносабатда бўлишга ҳамда хавфсизлик талаб ва қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирилди.