Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида беш нафар журналист ва тиббиёт муассасасининг тўрт нафар ходими ҳам бор.

Аввалроқ телеканал 14 қурбон ҳақида хабар берган эди. Ўз навбатида Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги саккиз киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Душанба куни анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил қуролли кучлари “Носир” шифохонасига икки марта зарба бергани ҳақида хабар берди. Биринчи снаряд бинонинг тўртинчи қаватига тушгани даъво қилинган. Иккинчи зарба қутқарувчилар вайроналарни тозалаш, қурбонлар ва жароҳатланганларни қидириш учун воқеа жойига етиб келганидан сўнг бошланди.

9 июнь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус “Носир” шифохонаси Ғазо сектори жанубида фаолият юритаётган ягона давлат соғлиқни сақлаш муассасаси бўлиб қолаётганини айтганди, деб хабар берди tass.ru.