Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида, жорий йилнинг 19-29 апрель кунлари Ўзбекистоннинг Исроилдаги Туризм бўйича элчиси Х.Давидовнинг юртимизга ташрифи амалга оширилиши режалаштирилган.
Ушбу ташриф доираси жаноб элчи тарғибот материалларини тайёрлаш учун ҳозирда Тошкент шаҳрида бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи куни жаноб Давидов Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари ҳамроҳлигида шаҳримизнинг туризм салоҳиятига оид бир қанча видеоролик ҳамда видеомурожаатларни тасвирга олиш учун пойтахтимиздаги «Ҳазрати Имом» мажмуаси ва "Tashkent city" паркига ташриф буюрди.